"Soliqservis.uz" – бу ҳисобварақ-фактураларни (варақалар, ишончномалар) электрон шаклда тузиш ва уларни мижозлар ва ҳамкорлар билан алмашиш имконини берадиган тизим. Бу қандай амалга оширилади? Сиз тизимга кирасиз ва рақамли имзо орқали рўйхатдан ўтасиз, электрон ҳисоб-фактурани расмийлаштирасиз, электрон рақамли имзоингиз орқали тасдиқлайсиз ва мижозингизга юборасиз. Сизнинг мижозингиз электрон ҳисоб-фактуранинг мазмуни билан танишади, электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва сизга қайтаради. Электрон ҳисобварақ-фактуралар алмашинуви ваколатли ташкилотлар томонидан - электрон ҳужжат айланиши операторлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали амалга оширилади. Тизимингизни ташкилотингиз номидан бошқа ишончли шахс томонидан фойдаланиши учун Созламаларга ўтишингиз ва ишончли шахсни танлашингиз ёки олиб ташлашингиз керак. Барча операция бир неча дақиқа давом этади.

Электрон ҳисобварақ-фактура тизимидан фойдаланувчилар учун техник талаблар.

Фойдаланувчилар ЭҲФ тизимига уланиши ва ундан фойдаланиши учун қуйидагилар талаб қилинади:

1. Минимал техник параметрларга эга стационар компьютер, ноутбук ёки планшет компьютер (2400 МГц IntelPentiumCeleron процессор, 1024 МБ оператив хотира, 40 Гб қаттиқ диск, USB-порт и SVGA-видеокарта);

2. Электрон рақамди имзо;

3. Интернет тизимига кириш. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш учун юқори тезликдаги Интернет талаб қилинмайди. Уланиш тезлигига минимал талаблар - 216 кбит/с. Ушбу тезликни мобил Интернет манбаи кўчма USB-модемлар орқали ёки оддий мобил смартфонлар WI-FI сигнали орқали таъминлаш мумкин. Яъни, кабель линиялари орқали Интернетга кириш талаб қилинмайди. Бу ўз навбатида ушбу тизимдан республиканинг деярли барча жойларидан фойдаланиш имконини беради.

4. Фойдаланувчи учун минимал кўникмалари. ЭҲФ тизими билан ишлаш учун ҳар қандай интернет браузерлари ва почта хизматлари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш кифоя, чунки тизим интерфейси электрон почта хизмати каби яратилган.

6

октябрь

Тизимни босқичма-босқич амалга ошириш

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳужжатлар айланиши жараёнида электрон ҳисобварақ-фактураларни босқичма-босқич жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 октябрдаги 807-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятларида жойлашган барча тадбиркорлик субъектлари учун электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби мажбурий ҳисобланади.

батафсил

26

июнь

Тизим ривожланишининг бошланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 3802-сонли қарорига мувофиқ электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Soliqservis.uz тизимида электрон ҳисоб-фактураларни шакллантириш ва алмашинуви жараёни 2020 йил 1-чорак давомида контрагентлар учун бепул.

батафсил

24

июнь

Халқаро тажриба

Туркияда (2010 йилдан бери) “Туркия даромадлар бошқармаси” (ТДБ) томонидан етказиб берувчиларнинг электрон ҳисобварақ-фактуралар алмашинувини назорат қилиб борадиган ягона платформа мавжуд. Ҳозирги вақтда ҳисобварақ-фактуралар билан электрон шаклда ишлаши мажбурий бўлган 63000 дан ортиқ корхона мавжуд. Барча электрон ҳисобварақ-фактуралар (ТДБ) платформаси орқали етказилади ёки қабул қилинади. “Туркия даромадлар бошқармаси” (ТДБ) ЭҲФ алмашинувининг ягона оператори ҳисобланади.

батафсил